ОАВ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда “жиддий олдинга силжиш” ҳақида хабар бермоқда

ОАВ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда “жиддий олдинга силжиш” ҳақида хабар бермоқда

Мисрнинг Al-Qahera News телеканали Исроил ва ҲАМАС ҳаракати вакиллари кўплаб баҳсли масалаларда муросага келгани ҳақида хабар бермоқса, бироқ бошқа тафсилотларни келтирмади. Америкалик воситачилар ҳам сўнгги кунларда сўнгги кунларда Қоҳирадаги музокараларда олдинга силжиш аломатлари ҳақида билдиришган.

Исмини ошкор этмаган исроиллик юқори мартабали амалдорнинг АP агентлигига айтишича, Исроил ҳали ҳам Рафаҳда ҳарбий операция ўтказиш ниятида, шунингдек, гаровга олинганларнинг озод этилишига жавобан Ғазода урушни тўлиқ тўхтатиш ва қўшинларни ҳудуддан олиб чиқишга рози бўлмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: