Сурхондарёда Cobalt уриб юборган икки боладан бири вафот этди
Сурхондарё вилояти Музработ туманида Cobalt уриб юборган икки боладан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 17 май куни Музработ тумани “Дарбанд” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-110 автомобиль йўлининг 79-километрида содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзига тегишли бўлган Cobalt’да тезликни ошириб, ўрнатилган светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланган.
Натижада йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтмоқчи бўлган 3 нафар вояга етмаган боладан икки нафарини уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2012 йилда туғилган Р.М. олган тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этади. Қолган икки нафар вояга етмаган боланинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида.
Ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.