Сурхондарёда чиқинди учун тўлов ошди
Хабар қилинишича, 2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш билан боғлиқ тўлов тарифлари тасдиқланган.
Қарор ҳудудлардан чиқиндиларни олиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, уларнинг экологик ва санитар ҳолатини яхшилаш мақсадида қабул қилинган. Шунингдек, чиқиндилар тарифи бўйича 2024 йил 9 январдаги қарор ўз кучини йўқотган дея тасдиқланди.
Янги қарорга кўра, нархлар қуйидагича кўриниш олган: қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳоли учун – 5040 сўм (аввалги нарх 4500 сўм), юридик шахсларга 1м3 учун 78 400 сўм (аввалги нарх 70 минг сўм), суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш 1м3 куб учун 7840 сўм (аввалги нарх 70 минг сўм) этиб белгиланди.