Усик кинода ММА афсонаси ролини ижро этади

Усик кинода ММА афсонаси ролини ижро этади

Супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ўзини актёр сифатида синаб кўради.

Украиналик боксчи Голливуд блокбастер фильми “Крушащая машина” (“Эзилган машина”) картинасида америкалик таниқли жангчи Марк Керр образини гавдалантиради.

Фильмда бош ролни Голливуд суперюлдузи Дуэйн Жонсон ижро этади. Жонсон картина продюсери ҳам ҳисобланади. Усик фильмда бош қаҳрамоннинг асосий рақибларидан бири Игорь Вовчанчиннинг ролини ижро этиб беради.

Ушбу фильмда яна бир таниқли ММА жангчиси, икки карра Bellator чемпиони Райан Бейдерга ҳам роль тегди. У бош қаҳрамоннинг дўсти Марк Колманнинг образида кўриниш беради.

Маълумот учун, Марк Керр 1997 йилнинг январида ММАда дебют қилган. У кетма-кет учта турнирда – WVC 3, UFC 14 ва UFC 15`да ғалаба қозонган. 1998 йилда эса PRIDE промоушенида ўз жангларини ўтказа бошлаган. Керр 6 ғалаба, 4 мағлубият қайд этган. Айнан Вовчанчинга қарши жанги ўтказилмаган деб топилганди.

Америкалик 55 ёшли жангчи фаолиятини 2009 йилда якунлаган. Ўшанда у қаторасига бешта жангда муддатидан олдин мағлубиятларни қабул қилиб олган. Жангларнинг бирида Олег Тактаровга ютқазган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: