Хитой Тайван билан тинч йўл билан бирлашишни истайди

Хитой Тайван билан тинч йўл билан бирлашишни истайди

Хитой Тайван билан тинч йўл билан бирлашишни истайди аммо «сепараторлар» ва ташқи кучлар бунга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазири Дун Цзюн Сингапурдаги саммитда фикр билдирди.

 

Цзюннинг таъкидлашича, Тайван билан тинч йўл билан бирлашиш истиқболи Тайван сепаратистлари ва ички масалаларга аралашиб, сепаратистларини қўллаб-қувватловчи хорижий давлатлар томонидан барбод қилинмоқда.

 

У, шунингдек, Тайваннинг ҳукмрон Демократик прогрессив партиясини норозилик кайфиятини кучайтираётганликда ва ўз аҳолисининг хитой фуқаролигини йўқ қилиш устида ишлаётганликда айблади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: