АҚШда учинчи одам парранда гриппига чалинди

АҚШда учинчи одам парранда гриппига чалинди

АҚШда сут фермасининг учинчи ходими парранда гриппи билан касаллангани аниқланди, деб хабар беради Time.

Мичиган соғлиқни сақлш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазирлиги маълумотларига кўра, Мичиган фермаси ишчиси касал сигирларга қарагандан кейин респиратор белгилари пайдо бўлган. Унинг иситмаси бўлмаса-да, йўталиб, кўзлари ёшланган.

Мичиган соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беморнинг намуналари синовлари унинг A(H5) парранда гриппи штамми билан касалланганлигини кўрсатди. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) олимлари томонидан ўтказилган қўшимча тестлар бу хулосани тасдиқлади.

Мичиган (бошқа ферма) ва Техасдаги олдинги иккита ҳолатда беморларда респиратор белгилари йўқ эди, аммо кўз ёшлари бор эди. Мичиган штатидаги биринчи ҳолатда, ҳеч қандай ҳимоя воситаларини киймаган сут заводи ишчисининг кўзига ифлосланган сут кирди. Иккинчи ҳолатда, Техасдаги ишчи ниқоб тақмаган ва касал ҳайвон билан бевосита ишлаган.

CDCнинг таъкидлашича, сигир касаллиги ҳайвонлар билан ишламайдиган одамларнинг соғлиғига жиддий хавф туғдирмайди. Бироқ, фермер хўжаликлари ишчилари ҳимоя воситаларини кийишлари, касал ёки ўлик ҳайвонлар, жумладан парранда ва сигирлар билан муомала қилишда эҳтиёт бўлишлари ва вируснинг ҳар қандай белгиларини кузатишлари ва маҳаллий соғлиқни сақлаш бўлимига хабар беришлари керак.

Бундан ташқари, CDC жамоатчиликка пастеризация қилинмаган хом сутни истеъмол қилмасликни маслаҳат беради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: