БМТ дунё давлатларини Фаластинни тан олишга чақирди

БМТ дунё давлатларини Фаластинни тан олишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) махсус маърузачилари Яқин Шарқда тинчликка эришиш учун барча давлатларни Фаластинни тан олишга чақирди. Бу ҳақда БМТ махсус маърузачиларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси томонидан эълон қилинган баёнотида келтирилган, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Барча давлатлар БМТга аъзо 146 та давлатдан ўрнак олишлари ва Фаластин давлатини тан олишлари ва Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш учун ўз ихтиёридаги барча сиёсий ва дипломатик ресурслардан фойдаланишлари керак”, — дейилади ҳужжатда.

БМТ экспертларининг фикрича, бу Фаластинда ва бутун Яқин Шарқда барқарор тинчликка эришишнинг зарурий шарти, шунингдек, “Фаластин халқи ҳуқуқлари, унинг озодлик ва мустақиллик учун кураши ва азоб-уқубатларининг муҳим тан олиниши”.Улар БМТ Бош Ассамблеяси Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун кўпчилик овоз – 143 овозга қарши – 9 овоз берганидан сўнг Фаластиннинг Норвегия, Ирландия ва Испания томонидан яқинда тан олинишини олқишлади.

“30 йилдан кўпроқ вақт олдин Осло келишувларидан буён барқарор тинчлик ва ишғолга барҳам бериш истиқболлари ноаниқ бўлиб қолса-да, сиёсий ечимдан воз кечмаслик керак. Икки давлат қарори Фаластин ва Исроил учун тинчлик ва хавфсизликка олиб борувчи халқаро миқёсда тан олинган ягона йўл ҳамда ўнлаб йиллар давом этган зўравонлик ва норозилик давраларидан чиқиш йўли бўлиб қолмоқда”, — дейилади махсус вакиллар баёнотида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: