“Солиқ” мобил иловасидаги хизматлардан бири нотўғри талқин қилинган хабарга Солиқ қўмитаси ойдинлик киритди

“Солиқ” мобил иловасидаги хизматлардан бири нотўғри талқин қилинган хабарга Солиқ қўмитаси ойдинлик киритди

“Потребитель.уз” гуруҳида “Солиқ” мобил иловасидаги хизматлардан бири нотўғри талқин қилинган хабар эълон қилинди. Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарга муносабат билдирди.

 

ОФД – бу Олинган фойда даромади (полученные доходы) эмас, фискал маълумотлар оператори (ofd.uz).

 

Солиқ қўмитаси аввалроқ янгиланган Солиқ мобил иловасида “Фискал модул учун тўлов” бўлими қўшилгани ва фискал модул учун тўлов тадбиркорлик субъектларидан ундирилиши ҳақида хабар берган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Фискал модул – бу тадбиркорлар ўз фаолиятида фойдаланадиган онлайн-назорат касса техникалари учун дастурий таъминотга эга махсус қурилма.

 

Фискал модул учун тўлов фақат онлайн-НКТдан фойдаланувчи тадбиркорлик субектларидан (юридик шахс, ЙТТ) – йилига бир марта БҲМнинг 1 баравари (340 000 сўм) миқдорида ундирилади.

 

Агар сиз тадбиркор бўлмасангиз, фискал модул учун тўлов қилишингиз шарт эмас.

 

Агар Солиқ мобил иловасида фискал модул учун хатолик билан тўлов қилинган бўлса, “Янги технологиялар” ИАМ бухгалтерия бўлимига info@yt.uz электрон почта манзили орқали хат ёбориш лозим.

 

Хатда вазият ҳақида аниқ маълумот баён қилиш, паспорт нусхаси (ЖШШИР аниқлаш учун) ва пул ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (чек, квитансия, банк маълумотномаси ва бошқа) илова қилиш ҳамда пул маблағини қайтариш учун банк картаси транзит рақами ва МФО кўрсатилиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз қонунчиликка кўра, мурожаатлар 15 кундан 30 кунгача кўриб чиқилади.

 

Ариза кўриб чиқилган сўнг пул маблағи хатда кўрсатилган банк картасига автоматик равишда қайтарилади, дейилади хабарда.

 

Блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан солиқ ёки солиқ хизматларига оид саволлар туғилганда, материалларни чоп этишда олдин тушунтириш бериш юзасидан Солиқ қўмитаси матбуот хизматига қайта алоқа тизими орқали мурожаат қилишлари сўралади:

 

сайт – https://appeal-bot.soliq.uz/

Дўстларингизга ҳам юборинг: