Қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган!.. (видео)
Самарқандда ИИБ ходими қўлида боласи бор бўлган ҳомиладор аёл ва фуқарога қўл кўтарди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси тарқалган видеога изоҳ беди.
Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими ҳолатни видеолавҳага тушираётган фуқаро ва қўлида боласи бор ҳомиладор аёлга қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот бериб, фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган ходим тизимдан бўшатилганини эълон қилди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 9 июнь куни жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори С.Эшонқулов соат 22:00 ларда Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмида фуқаролар жанжал қилаётганлигини кўриб, уларни 6-сон ИИБга олиб бориб, уларнинг содир этган қилмишини расмийлаштириши давомида, профилактика инспектори ва ушбу шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Жараёнда профилактика инспектори икки нафар фуқароларга нисбатан (улардан бири аёл) амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори С.Эшонқулов ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.