Роналду 2026 йилги Жаҳон Чемпионатида ҳам иштирок этмоқчи

Роналду 2026 йилги Жаҳон Чемпионатида ҳам иштирок этмоқчи

Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон Чемпионатида иштирок этмоқчи.

Португалия терма жамоасининг 39 ёшли ҳужумчиси фаолиятини юқори нотада олиб бормоқчи ва кейинги мундиалда иштирок этишни мақсад қилган, дея хабар беради Relevo.

Маълумот учун 2026 йилги Жаҳон Чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Айни дамда Роналду Португалия билан Евро—2024 да иштирок этмоқда. Португалия гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 18 июндан 19 июнга ўтар кечаси 00:00 да Чехияга қарши ўтказади.

Жорий мавсум Криштиану “Ан-Насср” сафида Саудия Чемпионатида 31 та ўйинда иштирок этиб, 35 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: