Жанубий Кореяда миллиардер ажрашиш жараёнида собиқ рафиқасига компаниясининг 35%ини бериши белгиланди

Жанубий Кореяда миллиардер ажрашиш жараёнида собиқ рафиқасига компаниясининг 35%ини бериши белгиланди

Жанубий Кореялик миллиардер, Smilegate асосчиси Квон Хёк Бин ажрашиш жараёнида собиқ умр йўлдошига компаниядаги 35 фоиз улушини, шунингдек, тахминан 48–49 миллион доллар нақд пул беришга мажбур бўлди.

Унинг собиқ рафиқаси 2022 йилда ажрашиш учун ариза бериб, компания ривожига ёрдам бергани ва оилавий ишлар орқали эрининг бизнесига ҳисса қўшганини таъкидлаган. У миллиардернинг компаниядаги улушининг ярмини талаб қилган.

Суд якунда унинг талабини тўлиқ қаноатлантирмаган бўлса-да, собиқ рафиқага берилган компенсация миқдори Жанубий Кореяда ажрашиш ишлари бўйича энг катта сумма сифатида қайд этилди. Маълумотларга кўра, у аввалги рекорддан қарийб уч баравар юқори.

Бу қарор Жанубий Кореяда никоҳ даврида оила аъзоларининг бизнес ривожига қўшган ҳиссаси ва мулкни тақсимлаш масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: