Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Давлатимиз раҳбари Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини билдирди.
Ўзбекистон Президенти бу ғайриинсоний зўравонликни қатъий қоралади ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмалар ўртасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, 26-28 май кунлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Келгусидаги, шу жумладан кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.