100 мингдан «доля» берадим!.. (видео)

100 мингдан «доля» берадим!.. (видео)

“Кунлик “доля”сини бермагандим” – Тошкентда “самокатчи” йигитни мажбурлаб машинага ўтқазиб, олиб кетишга уринишди.
Кўча тозаланмаганмиди?
“Икки-уч ойдан бери “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида электр самокат ижараси билан шуғулланаман. Дилдора исмли опа бор. Ҳудудда ишлаганимиз учун шу опага кунига 100 минг сўмдан “доля” бериб турардик. Яқинда фаолиятимни қонуний йўлга қўйдим. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлай бошладим. Шунинг учун опага “доля” бермаслигимни айтдим. Пул бермасанг, сен бу ерда ишлай олмайсан, деди ва шу ҳолат бўлди.
Машинага ўтқазиб олиб кетишга уринишди. Бироз юрганимиздан кейин мени ушлаб ўтирган йигитлардан бирининг қўлини қаттиқ тишладим. Олдинда ички ишлар органлари ходимлари келаётганини кўриб, мени машинадан тушириб юборишди”, дейди Азизбек Усмонжонов.
Дўстларингизга ҳам юборинг: