Ўзбекистон Заурбек Сидаковга легионер бўлиш таклифи билан чиққани маълум бўлди

Ўзбекистон Заурбек Сидаковга легионер бўлиш таклифи билан чиққани маълум бўлди

Россиялик эркин курашчи, Токио Олимпиадаси ғолиби, уч карра Жаҳон чемпиони Заурбек Сидаков фаолиятини Ўзбекистон термасида давом эттириши мумкин эди.

Бу ҳақда Сидаков “DROZO Podcast”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Фуқаролигимни ўзгартиришни хоҳламайман. Спорт фуқаролигини ҳам, бошқа турдагисини ҳам. Қаерлардан таклиф бўлди? Қозоғистон ва Ўзбекистондан таклифлар бўлган. Музокаралар ҳам бўлган эди. Лекин биз спорт фуқаролигимизни ўзгартиришга қарор қилмадик”, деди Заурбек.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: