Аббосбек Файзуллаевнинг футболдаги кумири ким?

Аббосбек Файзуллаевнинг футболдаги кумири ким?

Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ёшлигидаги кумири кимлигини айтиб ўтди.

“Болалигимдан “Барселона” ва Мессининг ўйинларини томоша қилиб келаман, менга Леонинг майдонни кўра олиши ва рақибларини алдаб ўтиши ёқарди. Месси менинг футболдаги кумирим. Менда Месси, Роналду ва Фернандо Торреснинг либослари бор. Лекин ҳар доим Европанинг топ-жамоаларида ўз фамилиям туширилган либосда ўйнашни хоҳлайман. Кимгадир ўхшашни истамайман.

Ҳар доим топ-футболчилардан нимадир ўрганишда давом этаман”, — дейди Файзуллаев.

Аббосбек жорий мавсум “ЦСКА” таркибида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: