Мудҳиш қотиллик: ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Мудҳиш қотиллик: ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ҳайдовчи ЙПХ ходимини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 июль куни соат 19:00 ларда Кўкдала туман Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ катта инспектори Э.П. томонидан ҳайдовчи С.Б. бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, текширилган.

Шу вақт ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, катта инспекторнинг қорин соҳасига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказибҳодиса жойидан яширинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан катта инспектор Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида вафот этган.

Ҳолат юзасидан 9 июлда Кўкдала туман прокуратураси томонидан фуқаро Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Кўкдала туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: