Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 277 кун бўлди
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 277 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Ғазонинг Тел ал-Ҳава ҳудуди, Дайр ал-Балаҳ ва Нусайрат лагерига шиддатли ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38193 киши шаҳид бўлди.
Ал-Қассам бригадалари Тел ал-Ҳава ҳудудида фашистларга қарши 4 та мураккаб операция ўтказди. Босқинчилар орасида катта талофатлар бор.
Ҳусийлар Ироқ қаршилик кучлари билан биргаликда Умм ар-Рашрашдаги босқинчиларнинг ҳарбий обектига ҳужум қилишди.
Ғазо ҳукумати: Биз халқимизни ишғолчиларнинг Ғазодан аҳолини жанубга кўчириш чақириқларидан огоҳлантирамиз. Бу ҳалокатли қотиллик тузоғи.
Ғазо Баптистлар касалхонаси: Атрофдаги ҳудудлар кучли ўққа тутилганидан кейин ишғолчи армия бизни касалхонани ёпишга мажбур қилди. Барча беморлар муассасани тарк этишга мажбур бўлди.
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания Ғазо аҳолисининг оммавий ўлдирилиши ва кўчирилиши давом этса, ҳаракат музокараларни тўхтатиши ҳақида огоҳлантирди.
МРБ директори Билл Бернс ҳамда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Бретт Макгрек ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокараларни ўтказиш мақсадида Мисрга келди. Улар мисрлик, иорданиялик ва исроиллик ҳамкасблари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.