Мессига қандай ташхис қўйилгани маълум бўлди

Мессига қандай ташхис қўйилгани маълум бўлди

Лионель Мессига қандай ташхис қўйилгани маълум бўлди.

“Интер Майами” футболчининг тўпиғидан жароҳат олганини эълон қилди. У бу шикастланишни Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги Америка Кубоги финал учрашувида (1:0) олди.

Форварднинг тикланиш вақти аниқланмаган, бироқ аввалроқ МЛС клуби бош мураббийи Херардо Мартино Месси камида кейинги икки ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлигини айтганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: