NYT: Украина Россиянинг баллистик ракеталари кўпайганидан хавотирда
Россия 2026 йилда Украинага қарата ойига ўртача 74 та баллистик ракета учирмоқда ва уларнинг қарийб учдан икки қисми Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ёриб ўтмоқда.
The New York Times нашрининг қайд этишича, юқори тезлик ва кучли вайронкор кучга эга бу зарбалар Украина энергетикаси ҳамда шаҳарларига жиддий зарар етказиб, Киевга нисбатан асосий босим воситасига айланди. Вазият фонида Украина ўз баллистик дастурини ишга туширишни режалаштиряпти.
Бироқ экспертлар ва собиқ мулозимлар бундай сценарий уруш хусусиятини ўзгартириши билан бирга катта хавф туғдиришидан огоҳлантирмоқда. Агар Украина ракеталари Москва ва Россиянинг бошқа йирик шаҳарларига таҳдид сола бошласа, бу Кремлнинг ядровий қурол қўллашига ёки урушнинг янада шиддатли тус олишига сабаб бўлиши мумкин, дейилади нашр мақоласида.
