Бухорода қиймати 501 млн сўм бўлган сочиқ божхона постида тўхтатиб қолинди
Ҳолат «Олот» чегара божхона постида тўхтатиб қолинди.
Олиб борилган божхона кўриги давомида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган 11844 дона сочиқ товарлари борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.