Саида Мирзиёева Исроил элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Исроил элчиси билан учрашди

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен-Ҳиллел ўз миссиясини якунлаяпти. 18 июль куни у Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

 

“Элчи хонимнинг фаол ҳамкорлиги ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини, илғор ташаббусларини юксак баҳолаймиз ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саида Мирзиёева.

 

Аввалроқ Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан дипломатик миссиясини якунлаётгани хабар қилинганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: