Унаштирувдан сўнг олти йил кутилган тўй
Америкалик комик актёр Эдди Mёрфи ва австралиялик модель Пейж Батчер 12 йилдан бери бирга. Олти йил аввал Эдди Пейжга турмуш қуриш таклифини билдирган, бироқ улар куни кеча расмий никоҳдан ўтди.
Фақат қариндошлар ва яқин дўстлар учун бўлиб ўтган ёпиқ тўй маросими Ангуиллада — Кариб денгизида жойлашган Британия денгизорти ҳудудида бўлиб ўтди.
Келин Mira Zwillinger брендига тегишли корсетли нафис либосда намоён бўлди. Куёв Brioni брендига мансуб оқ костюмда кириб келди. Ушбу никоҳ Батчер учун биринчи, Эдди учун иккинчи расмий турмушдир: эр-хотиннинг икки нафар фарзанди: саккиз ёшли қизи ва беш ёшли ўғли бор.
Ижтимоий тармоқларда актёрнинг тўй маросими турли муҳокамаларга сабаб бўлди: “Ниҳоят! Юлдузлар тўйини кутишдан чарчаган эдик”, “Қизиқ, нега улар шунча йил кутди экан?”, “Барчаси чиройли ўтибди, лекин тўй олти йилга кечиккани ҳайрон қолдирди”, “Умид қиламизки, улар бахтли ҳаёт кечиради”, деб ёзади актёр мухлислари ва блогерлар.
Эдди Mёрфи серфарзанд актёр: у ўн нафар болаларнинг отаси. Бештаси Николь Митчелл билан никоҳидан туғилган, 3 нафари турли аёллар: Полетт Макнили, Тамара Гуд ва собиқ Spice Girls гуруҳи аъзоси Мелани Браундан дунёга келган.
Эдди Mёрфи тез орада “Шрек” анимацион фильмидаги Эшак ролига қайтади. Франшизанинг навбатдаги қисми 2026 йил, ёз фаслида чиқиши кутилмоқда.