Шаҳзод Султонов уйланди (фото, видео)

Шаҳзод Султонов уйланди (фото, видео)

16 июнь куни пойтахтдаги ресторанлардан бирида таниқли актёр Шаҳзод Султоновнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Тантанали маросимда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари иштирок этди.

Бундан аввал, 9 июнь куни актёр ўзининг Instagram саҳифаси орқали қонуний никоҳдан ўтганини маълум қилган эди.

Шаҳзод Султонов интервьюларидан бирида турмуш ўртоғи тиббиёт соҳасида таҳсил олаётганини айтган. Шунингдек, у онаси шифокор келинли бўлишни орзу қилганини ҳам таъкидлаган.

Актёрнинг сўзларига кўра, рафиқаси ўзидан 12 ёш кичик бўлишига қарамай, бу ёш фарқи уларнинг муносабатларида деярли сезилмайди. Жуфтликнинг илк учрашувидаёқ дунёқараши, қизиқишлари ва характерлари бир-бирига мос келган.

Шаҳзод Султонов оиласи ўзаро муҳаббат ва ҳурмат асосида қурилаётганини таъкидлаб, бу қарор ҳар икки томон учун ҳам онгли танлов бўлганини билдирган.

Маълумот учун, актёр 1996 йил 27 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, кўплаб клиплар ва фильмлардаги турли образлари орқали кенг оммага танилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: