Энн Ҳэтэуэй учинчи фарзандини кутаётганини маълум қилди

Энн Ҳэтэуэй учинчи фарзандини кутаётганини маълум қилди

Америкалик машҳур актриса ва “Оскар” мукофоти соҳиби Энн Ҳетеуэй учинчи марта она бўлиш арафасида. 43 ёшли юлдуз хушхабарни ўзининг Instagram саҳифаси орқали мухлислари билан бўлишди.

19 июнь куни актриса қисқа видеони эълон қилди. Унда Ҳэтэуэй жилмайган ҳолда ҳомиладорлик қорнини намоён қилиб, кадрдан чиқиб кетади. Видеога у “Болажоним, мен сеникиман” деб изоҳ қолдирган ва фон мусиқаси сифатида Барбара Льюиснинг машҳур “Болажоним, мен сеникиман” қўшиғидан фойдаланган.

Журналистлар актрисанинг вакилидан ҳомиладорлик ҳақида расмий тасдиқ сўраганида, у: “Менимча, видеонинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди”, дея жавоб берган.

Ҳэтэуэй турмуш ўртоғи Адам Шулман билан икки нафар ўғил фарзандни тарбиялаб келмоқда. Улар Жонатан ва Жек Шулманнинг ота-онасидир.

Қувончли хабар актриса учун жуда сермаҳсул йилга тўғри келди. У бу йил “Қаттиққўл хоним 2” (“The Devil Wears Prada 2”), “Она Мария” (“Mother Mary”) ва “Одиссея” (“The Odyssey”) каби йирик лойиҳаларда иштирок этмоқда.

Мухлислар ва ҳамкасблар ижтимоий тармоқларда актрисани табриклаб, унга ва бўлажак чақалоққа эзгу тилаклар билдиришмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: