Жиззахда онлайн камералар ёрдамида яна бир қанча ҳуқуқбузарликлар аниқланди

Жиззахда онлайн камералар ёрдамида яна бир қанча ҳуқуқбузарликлар аниқланди

Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Жиззах вилоятида ўрнатилган онлайн кузатув камералари орқали белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда.

Хусусан, Жиззах шаҳар «Шодлик» МФЙ ҳудудида фуқаролар З.Х. ва Д. Л. томонидан ноқонуний чиқинди ташланган. Шунингдек, «Зилол» МФЙда фуқаролар Ш.У., Ш.Б.лар ҳам худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этишган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан барча ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 91Прим 1-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. З.Х. 91Прим 1-моддаси 3-қисмига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 700 минг сўм (маиший ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш) жаримага тортилган бўлса, қолган ҳуқуқбузарларга БҲМнинг 1 баробари — 340 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Маълумот учун, онлайн кузатув камераларини республикамизнинг барча ҳудудларида ўрнатиш режалаштирилган. Бу камералар ҳар қандай турдаги экологилк ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш, тезкор чора кўриш ва бартараф этишга имкон беради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: