190 мамлакат вакиллари ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани яна бир марта кўриб чиқди

190 мамлакат вакиллари ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани яна бир марта кўриб чиқди

Қозоғистон раислигида ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг 2026 йилда ўтказиладиган кўриб чиқиш конференциясига иккинчи тайёргарлик қўмитаси ўз ишини бошлади. Ядро қуролини тарқатмаслик ва қуролсизлантириш соҳасидаги ҳозирги мураккаб геосиёсий воқелик шароитида рўй бераётган ушбу муҳим воқеа Шартнома қоидалари ижросини кўриб чиқиш учун асосий платформа ҳисобланади.

 

Келгуси икки ҳафта мобайнида ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага аъзо 190 та давлат делегатлари халқаро ҳамкорлик ва ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг учта банди: ядровий қуролсизланиш, ядровий қуролларни тарқатмаслик ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишга бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган интенсив муҳокамаларда иштирок этади.

 

Иккинчи тайёргарлик қўмитасининг иши 2 августга қадар давом этади.

 

1970 йилда кучга кирган ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ядро қуроли тарқалишининг олдини олишга, ядровий қуролсизланишга ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишга кўмаклашишга қаратилган асосий халқаро ҳужжатдир. Шартноманинг бажарилишини баҳолаш ва унинг мақсадларига эришиш бўйича ишнинг кейинги йўналишларини аниқлаш учун ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани кўриб чиқиш конференциялари ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: