Париж-2024. 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича чемпион аниқланди

Париж-2024. 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича чемпион аниқланди

Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал якунланди. Унинг ғолиби икки карра жаҳон чемпиони ва кўп карра Европа чемпиони, Руминия вакили Давид Попович эди.

Попович белгиланган масофани 1,44,72 муддатда босиб ўтди. Мусобақанинг кумуш медали соҳиби ушбу йўналиш бўйича амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Метью Ричардс бўлди. Кучли учликни АҚШ вакили Люк Хобсон якунлади.

Эслатиб ўтамиз, 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича Олимпия рекорди ҳозиргача афсонавий америкалик Майкл Фелпсга тегишли. У буни 2008 йилги Олимпия ўйинларида ўрнатган (1:42,96).

Дўстларингизга ҳам юборинг: