Қирғизистонда веб-камера студияларини ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди

Қирғизистонда веб-камера студияларини ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди

Қирғизистонда веб-камера студияларини ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди, деб ёзади Медиазона.

Расмийларга кўра, тузатишлар «веб-камера студиялари ёрдамида Интернет орқали фоҳишалик ва бузуқликка» қарши курашда ёрдам беради. Энди веб-камера студияларини ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик, «интернет орқали фоҳишалик билан шуғулланиш» учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.

Бундай студиялар ташкилотчилари дуч келиши мумкин бўлган максимал жазо 2380 доллардан 3570 долларгача жарима ёки этти йилгача қамоқ жазоси ҳисобланади. Бироқ, агар болалар иштирок этса, 15 йил қамоқ жазоси белгиланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: