Aлишер Юсупов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги бронза медалини келтирди! 

Aлишер Юсупов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги бронза медалини келтирди! 

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир бронза медали билан бойиди. Мазкур медалга дзюдочимиз Алишер Юсупов муаллифлик қилди.

 

+100 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этишга муваффақ бўлди.

 

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: