Сицилияда Европанинг энг баланд вулқони Этна уйғонди
Италиянинг Сицилия оролида 4 август куни Этна вулқони тўсатдан отила бошлади.
Расмийлар вазиятни диққат билан кузатиб, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрмоқда.
Маҳаллий аҳоли кучли вулқон отилишининг ёрқин тасвирларини тармоқда бўлишмоқда. Ён-атрофдаги аҳоли пунктларини кул қоплаган.