Қибрайда ёнғин: Фавқудодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев воқеа жойига борди
Қибрай туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот берилди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқудодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев бевосита воқеа жойидан бошқариб борди.