ЦАХАЛ Ливанга ҳужумлар оқибатида 70 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди
Бир қанча шаҳарлар зарбага учради. Баалбек-Ҳермел провинцияси губернатори Бешир Ходрнинг Reuters агентлигига айтишича, ҳужум оқибатида 67 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ киши жароҳатланган. Вайроналар остида ҳали ҳам жасадлар бўлиши мумкин.
Бекаа водийсида Ҳизбуллоҳнинг кўплаб объектлари жойлашгани айтилади. Исроил армияси октябр ойи бошида Ливанга ҳужумларни кучайтирди. Бугунги кунгача Исроил армияси томонидан Ливаннинг бомбардимон қилиниши оқибатида 2700 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.