Қодиров Чеченистонга қилинган ҳужум учун қасос олишга ваъда берди: «Биз билан ҳазиллашишингизга рухсат бермаймиз»

Қодиров Чеченистонга қилинган ҳужум учун қасос олишга ваъда берди: «Биз билан ҳазиллашишингизга рухсат бермаймиз»

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Гудермесдаги Россия махсус кучлари университетига қилинган ҳужумга жавобан душманларига «ҳатто хаёлларига келмаган қасос» кўрсатилишини маълум қилди. У олдинги сафдаги барча қўмонданларга Украина Қуролли Кучларининг аскарларини «асирга олмаслик» ва «курашни 100 фоиздан ҳам кўпроқ кучайтириш»ни буюрди.

 

«Улар бизни чаққан бўлса, биз уларни йўқ қиламиз. Яқин келажакда шундай қасос кўрсатамизки, улар буни тасаввур ҳам қила олмайдилар. Биз билан ҳазиллашишга йўл қўймаймиз,» – дея ТАСС Қодировнинг сўзларини келтирди.

 

Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, бу объект ҳарбий хизматчиларнинг қўмондонлиги бўлгани учун танланган. Украина қуролли кучлари эса унга ҳужум қилиб, «бу йўл билан уни қўрқитмоқчи бўлган». Шунингдек, у чечен жангчилари энди «махсус ҳарбий операция зонаси»даги саъй-ҳаракатларини икки баравар оширишига ваъда берди.

 

«Бугун мен олдинги сафдаги барча командирларга асирга олинмаслик, йўқ қилиш ва курашни янада, 100 фоиз кучайтириш ҳақида топшириқ бердим. Чеченлар ўз ҳарбий имкониятларини қандай кенгайтириши мумкинлигини тушунишлари учун,» – деди у.

 

Рамзан Қодиров, шунингдек, тергов ушбу ҳужум қандай содир бўлганини аниқлаши ва барча айбдорлар жазоланишини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: