Белгия бош вазирига заҳарли модда солинган мактуб жўнатилди

Белгия бош вазирига заҳарли модда солинган мактуб жўнатилди

Белгия бош вазири Александр де Кроо офисининг ходими 22 ноябрь куни заҳарли модда таъсирида шифохонага ётқизилгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, ушбу модда бош вазир қароргоҳига олиб келинган қоғоз мактуб ичидан чиққан. Шу каби мактублардан яна бир нечтаси 20 ноябрдан 9 декабрга қадар Белгия ИИВ биносидан топилган.

«У мактубни очган ва жабр кўрган. Шундан кейин уни шифохонага олиб боришган. Бошқа ҳеч кимга зарар етмади… Ҳозир ҳамкасбимиз ўзини яхши ҳис қилмоқда. Яна шу каби янги ҳолатлар юз бермаслиги учун хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинди», — дейди Белгия бош вазирининг матбуот котиби Баренд Лейтс.

Белгия прокуратурасининг Le Soir нашрига маълум қилишича, бош вазир офиси ва ИИВ биносидан топилган мактублар ичидаги заҳарли модда стрихнин бўлган. У организмга тушса, ўлимга олиб келиши мумкин. Прокуратурга кўра, заҳарга тегинган ходимларнинг қўли куйган.

Тергов давом этмоқда

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: