Қозон 2026 йил Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Қозон 2026 йил Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Қозон шаҳри 2026 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу қарор Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатлари маданият вазирлари йиғилишида қабул қилинди. Бу ҳақда Татаристон президенти Рустам Минниханов маълум қилди.

Қозон ушбу унвонга сазовор бўлган биринчи Россия шаҳри бўлади. Бу ерда Ислом маданияти ва меросини ривожлантиришга бағишланган турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тарихий жиҳатдан, Россиядаги энг қадимий Ислом маркази Дербент ҳисобланса-да, айнан Татаристонда Ислом давлат дини сифатида қабул қилинган.

Қозонда шаҳарнинг бунёд этилганига 1000 йил тўлганлиги муносабати билан 5 минг киши сиғадиган тўрт минорали Қул Шариф жоме масжиди ўз ўрнида қайта тикланди. Европада энг катта бўлган бу масжид 1552 йил Иван Грозний Қозонни босиб олган вақтда бутунлай бузиб ташланган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: