АҚШ, Россия ва Хитой Украинага қарши ягона фронтда

Financial Times газетаси манбаларига кўра, АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия ва Хитой билан биргаликда Украинани қўллаб-қувватловчи баёнотларга қарши чиқиши мумкин.
Вашингтон босқиннинг уч йиллиги муносабати билан БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясининг Европа-Украина версиясини рад этиб, ўз версиясини таклиф қилди. Унда «Украинанинг ҳаракатлари Россиянинг ҳаракатларига тенглаштирилади.» Шунингдек, резолюцияда «Россия-Украина можаросида инсонлар ҳаётининг фожиали йўқотилиши» ҳақида сўз юритилади.
«Бу америкача таъриф, шубҳасиз, биз учун қабул қилиб бўлмайди. Буларнинг барчаси ўзаро боғлиқ ва АҚШнинг кенг кўламли позиция ўзгаришининг бир қисмидир,» деб таъкидлайди манба.
Амалдорлар «қаршилик БМТ Хавфсизлик Кенгашигача етиб бориши ва АҚШ Ғарбий Европанинг Киевни қўллаб-қувватлашига қарши Россия ва Хитой томонида туриши мумкин» деб айтишди. Эслатиб ўтамиз, илгари Қўшма Штатлар G7 баёнотини ҳам қайта ёзиб, ундан барча «Украинага хайрихоҳ» баёнотлар ва Россияни қоралашларни олиб ташлаган эди. Оммавий ахборот воситалари бу музокаралар жараёнини издан чиқармаслик учун қилинаётгани ҳақида хабар берган эди.