Марказлашган Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичига қуръа ташланди

Марказлашган Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичига қуръа ташланди

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 2024—25 йилги мавсуми чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу босқичдаги барча учрашувлар, шунингдек, ярим финал ва финал ҳам марказлаштирилган турнир доирасида Саудия Арабистонида ўтказилади.

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси марказлашган ўйинларига қуръа натижаси:

 

“Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) — “Гвангжу” (Жанубий Корея)

 

“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) —“Бурирам Юнайтед” (Таиланд)

 

“Ёкогома Маринос” (Япония) — “Ан-Насср” (Саудия Арабистони)

 

“Кавасаки Фронтале” (Япония” — “Ас-Сад” (Қатар).

 

Чорак финал учрашувлари 25—26 апрель кунлари бўлиб ўтади. Қолган босқич учрашувлар санаси ҳали эълон қилинмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: