Германияда замонавий кўмир электр станцияси йўқ қилинди

Германияда замонавий кўмир электр станцияси йўқ қилинди

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида жойлашган Моорбург электр станцияси портлатиб йўқ қилинди. Ушбу замонавий кўмир ёқилғисида ишлайдиган энергия иншооти 3 миллиард евро эвазига қурилган бўлиб, 1654 МВт қувватга эга эди. Бу қувват бутун Ҳамбург шаҳрини энергия билан таъминлашга етарли эди.

 

Электр станцияси атиги 6 йил фаолият юритган, бироқ Германиянинг экологик сиёсати доирасида у ёпишга қарор қилинди. Расмийларнинг таъкидлашича, мамлакат атмосфера ифлосланишини камайтириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш мақсадида бундай иншоотларни босқичма-босқич йўқ қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: