Тошкентда ука ўгай акаси ва келнойисини ўлдирди

Тошкентда ука ўгай акаси ва келнойисини ўлдирди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида содир бўлган даҳшатли қотиллик жинояти бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Маълумотларга кўра, 24 ёшли йигит ўзининг ўгай акаси ва ҳомиладор келнойисини ваҳшийларча ўлдирганликда айбдор деб топилди.

 

Жиноятга марҳумларнинг отаси томонидан қолдирилган уй-жой можароси сабаб бўлган. Суд материалларига кўра, ака-укалар ўртасида жиддий тортишув юзага келган ва бу можаро оғир оқибатларга олиб келган. Жиноятчи биринчи бўлиб акасини ўлдирган, сўнгра эса унинг рафиқаси — ҳомиладор аёлни бўғиб ўлдирган.

 

Марҳуманинг яқинлари оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида, “Синглим ҳомиладор эди. Уни бўғиб ўлдирибди. Бу одамни маниякка ўхшатаман. У умрбоқий қамоққа олиниши керак,” деган изоҳларни беришди.

 

Энг даҳшатлиси шундаки, укаси жиноятини яширишга уриниб акасининг жасадини бўлаклаб, шиша идишларга солиб, каналга ташлаб юборган. Ҳомиладор аёл эса бир ҳафта давомида жасади хонадонда қолган.

 

Жиноий иш Тошкент шаҳри Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми («б», «в», «р», «о» бандлари) — яъни икки ва ундан ортиқ шахсни, ҳомиладор аёлни, ўта шафқатсизлик билан ва айбдорни қасддан ўлдириш билан боғлиқ моддалар бўйича айбдор деб топилди.

 

Унга нисбатан 59-модда асосида жазоларни қисман қўшиш йўли билан 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: