Бугун Ерга кучли магнит бўрони ёпирилади

Магнит бўронининг авж палласи соат 18:00 дан 20:00 гача тўғри келиши кутилмоқда.
Мутахассислар огоҳлантиришича, об-ҳаво таъсирчан одамларда бош оғриғи, босимнинг кўтарилиши, ҳолсизлик ва ҳатто сурункали касалликлар кучайиши мумкин.
Бундай кунларда кўпроқ илиқ сув ичишни, стрессдан қочишни, кўпроқ дам олишни ва қон босимини назорат қилишни унутманг.