Аварияларда бир кунда ўртача 6 киши вафот этмоқда

Аварияларда бир кунда ўртача 6 киши вафот этмоқда

Жорий йилнинг олти ойида 20 та ҳудудда авариялар сони юқорилигича қолмоқда.

Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Қонликўл, Янгиобод, Тўрақўрғон, Оққўрғон, Сайхунобод, Булоқбоши, Улуғнор, Бандихон туманлари ва Оҳангарон, Ширин, Нурафшон, Хонабод шаҳарларида вазият яхшиланиб, бирорта ўлим бўлмади.

Лекин Қизилтепа, Уйчи, Пахтачи, Чуст, Тойлоқ, Ургут, Шовот, Пастдарғом, Яккабоғ, Қўшкўпир, Хонқа, Денов, Пешку, Беруний, Олмазор, Бектемир туманларида вазият ҳали ҳам жиддийлигича қолмоқда.

Мамлакатда ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани очиқланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: