Қозоғистон суюлтирилган газ экспортига тақиқни олти ойга узайтирди

Қозоғистон суюлтирилган газ экспортига тақиқни олти ойга узайтирди

Қозоғистонда суюлтирилган газ экспортига қўйилган тақиқ узайтирилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Бунда автомобиль ва темир йўл транспортида суюлтирилган нефть газини олиб чиқишга қўйилган тақиқ олти ойга узайтирилди.

Бундай қарор бош вазир ўринбосари — миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин раислигида Ташқи савдо масалалари бўйича идоралараро комиссия йиғилишида қабул қилинди.

Ушбу чора ички талаб ва нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган. Расмийларнинг таъкидлашича, бу қарор суюлтирилган газдан ёқилғи сифатида фойдаланадиган автомобиллар сонининг кўпайиши ва унинг юқори ижтимоий аҳамияти билан боғлиқ.

Аввалроқ, Энергетика вазири Ерлан Аккенженовнинг қарори билан 2025 йил 14 майдан бошлаб олти ой давомида суюлтирилган газ ва бутанни четга чиқариш тақиқланган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: