Эрон ракеталарини яна ер ости базаларидан чиқармоқда — АҚШ уларни тўлиқ йўқ қила олмади — CNN
Спутник тасвирларига кўра, Эрон Табриз жанубида ва Хомайн яқинидаги базаларда оғир техника ёрдамида ер ости туннелларидан ракета қурилмаларини қайта чиқармоқда. Уларнинг бир қисми АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида кўмилган эди.
Сўнгги АҚШ разведка ҳисоботларига кўра, бир неча ҳафталик жангларга қарамай, Эроннинг ракета қурилмаларининг тахминан ярми ҳали ҳам сақланиб қолган.
