Oracle компанияси бир кунда 30 000 ходимини ишдан бўшатди ва…
Oracle компанияси бир кунда 30 000 ходимини ишдан бўшатиб, уларни ўша ходимлар ўргатган нейротармоққа алмаштирди.
IT мутахассисларидан ўз ишларини тўлиқ тасвирлаб бериш, сўнгра бу маълумотларни сунъий интеллектни ўқитиш учун топшириш сўралган. Кейин эса уларни кутилмаганда ишдан бўшатишган.
Шартномалар бекор қилингани сабабли кўпчилик ходимларнинг ҳали муомалага киритилмаган акциялари куйиб кетди, бу акцияларни раҳбарият анъанавий мукофотлар ўрнига берган эди. Натижада одамлар нафақат иш жойидан, балки ўн минглаб доллар кутилаётган даромаддан ҳам айрилишди.
