Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари: 2026 йилда кўчмас мулк бозоридаги етакчилар (ТОП—10)
Henley & Partners компанияси 2026 йил учун дунёнинг энг қимматбаҳо турар-жойлари рейтингини эълон қилди. Тадқиқот натижаларига кўра, премиум тоифадаги кўчмас мулкнинг бир квадрат метри учун нархлар 17,5 минг доллардан бошланади.
Рейтингнинг энг юқори поғоналаридан 6 та мегаполис ва 4 та кичик курорт шаҳарлари жой олган бўлиб, АҚШ бу рўйхатда мутлақ етакчилик қилмоқда (4 та шаҳар).
2026 йилда кўчмас мулк нархи бўйича дунёнинг ТОП-10 шаҳри:
1. Монако ($38,8 минг): Кичик князлик дунёнинг энг бой одамлари учун «солиқ жаннати» бўлиб қолмоқда. Чекланган ҳудуд ва юқори талаб нархларни рекорд даражага кўтарган.
2. Нью-Йорк ($27,5 минг): Дунёнинг молиявий маркази ва миллиардерлар сони бўйича етакчи (125 нафар) шаҳар иккинчи ўринда.
3. Гонконг ($26,3 минг): Ер танқислиги ва қатъий қонунчилик Гонконгни Осиёдаги энг қиммат бозорга айлантирган.
4. Лондон ($24 минг): Британия пойтахти «яшил белбоғ» чекловлари ва халқаро инвестициялар ҳисобига қимматлашда давом этмоқда.
5. Сен-Жан-Кап-Ферра ($21,2 минг): Француз Ривьерасининг марвариди ҳисобланган бу курорт шаҳарча элита ва қироллик оилаларининг севимли масканидир.
6. Париж ($20,4 минг): Сўнгги 30 йил ичида Париж марказида нархлар камида тўрт баробар ошган.
7. Сидней ($19,5 минг): Австралиянинг энг йирик мегаполиси уй-жой етишмовчилиги ва инвесторлар фаоллиги сабаб ТОП-10 таликка кирди.
8. Палм-Бич ($18 минг): Флоридадаги бу кичик шаҳарчада (9,2 минг аҳоли) камида 30 нафар миллиардер истиқомат қилади.
9. Майами-Бич ($17,8 минг): Океан бўйидаги қулай иқлим ва чекланган таклифлар нархларни баланд ушлаб турибди.
10. Лос-Анжелес ($17,5 минг): Технологик элита ва Голливуд юлдузларининг оқими шаҳарни ўнталикнинг сўнгги поғонасига жойлаштирди.
Глобал инфляция ва иқтисодий инқирозларга қарамай, премиум тоифадаги кўчмас мулк энг хавфсиз ва барқарор актив бўлиб қолмоқда. Сверхбой қатлам учун мўлжалланган бу бозорда талаб таклифдан доимо юқори бўлиб қолаверади.
