Исроилни тан олмаган етакчи

Исроилни тан олмаган етакчи

Малайзиянинг собиқ бош вазири Маҳатхир Муҳаммад узоқ йиллар давомида Исроилга қарши энг қаттиқ позициядаги мусулмон етакчилардан бири бўлган. У Исроилни давлат сифатида тан олмаган ва уни бир неча бор “жиноятчи” ҳамда “ахлоқсиз давлат” деб атаган.

Маҳатхир фикрича, Исроил Фаластин ерларида ташкил топган ва фаластинликларга қарши босим сиёсатини юритмоқда. Шу сабабли Малайзия Исроил билан дипломатик муносабат ўрнатмаган, израилликлар учун мамлакатга кириш ҳам чекланган.

Унинг баъзи баёнотлари халқаро миқёсда катта баҳсларга сабаб бўлган. Хусусан, 2003 йилда айтган “яҳудийлар дунёни бошқаради” деган гаплари қаттиқ танқид қилинган. Лекин Маҳатхир ўзини антисемит эмаслигини, танқиди яҳудийларга эмас, Исроил сиёсатига қарши қаратилганини айтган.

2019 йилда у Исроил паралимпия спортчиларига Малайзияга виза беришдан бош тортган ва буни “ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқи” деб изоҳлаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: