Дунёнинг энг қари ити 30 ёшида ўлди

Дунёнинг энг қари ити 30 ёшида ўлди

Францияда яшаган Лазар лақабли папийон зотли ит 30 ёш 5 ойлигида нобуд бўлди. У дунёдаги энг қари итлардан бири сифатида миллионлаб ҳайвонсеварлар эътиборини тортган эди.

«Papillon dog» зотига мансуб Лазар Франциянинг Аллонзе-ла-Кай шаҳридаги ветеринария клиникасида вафот этган.

Маълум қилинишича, у бир неча ҳафта аввал кўп йиллик эгаси вафотидан кейин янги хонадонга олиб кетилган. 29 ёшли Офели Будол қария итни Анси яқинидаги бошпанадан асраб олган.

Эгасининг айтишича, Лазар сўнгги дамларида унинг қўлида тинч ухлаб қолган. Ветеринарлар ҳам ит ўлимидан олдин азоб чекмаганини таъкидлаган.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотига кўра, Лазарнинг 1995 йил 4 декабрда туғилгани микрочип ва махсус реестр орқали тасдиқланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: