Трамп маъмурияти Европа бўйича кескин қарор қабул қилди
Пентагон Европа ҳудудидаги Америка қўшинлари сонини камайтириш бўйича чораларни бошлади. Бу қарор АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет буйруғи асосида қабул қилингани хабар қилинмоқда.
CNN маълумотига кўра, Вашингтон Европага юборилиши режалаштирилган бир нечта ҳарбий бўлинмалар жойлашувини тўсатдан бекор қилган.
Жумладан, Польша ва бошқа давлатларда навбатма-навбат хизмат қилиши керак бўлган 1-кавалерия дивизиясининг 2-зирҳли жанговар бригадаси Европа йўналишидан чақириб олинмоқда. Бригада таркибининг бир қисми аллақачон Европа ҳудудига етиб келган бўлган.
Шунингдек, Германияга жойлаштирилиши режалаштирилган, узоқ масофали ракета ва снарядлар билан ишлашга ихтисослашган батальон ҳам бекор қилинган.
Таҳлилчилар бу қарорни Дональд Трамп маъмуриятининг НАТО ва Европа иттифоқчиларига нисбатан янги босим сиёсати сифатида баҳоламоқда.
