Окани даҳшат кутиб олишди!.. (Видео)
Владимир Путин Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан келди.
Президентни олдинда тиғиз ишчи дастур кутмоқда. Россия ва Хитой раҳбарлари икки томонлама муносабатлар, шериклик ва мамлакатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар. Музокаралар якунида олий даражадаги Қўшма баёнот ҳамда ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа ҳужжатлар пакети имзоланиши режалаштирилган. Давлат раҳбарлари, шунингдек, Россия ва Хитой таълим йилларининг тантанали очилиш маросимида ҳам иштирок этадилар.
Владимир Путиннинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекинга амалга ошираётган ушбу ташрифи Россия ва Хитой ўртасидаги Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг 25 йиллигига бағишланган.
