Андижонда фуқаро тақиқланган маҳсулотларини сотаётганида ушланди
Андижон вилояти Марҳамат тумани марказидаги савдо мажмуасида фуқаро 900 дона “Кето cоффеэ мих” маҳсулотини сотаётган вақтида қўлга олинган. Суриштирув давомида маҳсулотлар Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси” ҳудудида жойлашган дўкондан харид қилингани аниқланган.Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, Андижон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли дўкондан яна 480 дона “Кето cоффеэ мих” маҳсулоти мусодара қилинган. Экспертиза хулосасига кўра, жами 11 кг маҳсулот таркибида тақиқланган “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
